Сирдарёда ғалла ўғриларига жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти Сардоба туманида 5 тоннадан ортиқ ғаллани ўғирлаётган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, "Ғалла-2023" йиғим-теримига жалб қилинган “А.П.С.” МЖЧга қарашли оқ рангли HOWO юк машинаси ҳайдовчиси А.Ж. ҳамда “И.А.” МЧЖнинг қўриқлаш хизмати ходими М.А. қарийб 18 миллион сўмлик 5 260 кг ғалла маҳсулотини ўғирлаётган вақтида ушланган. Шундан сўнг, жами 5 260 кг ғалла маҳсулоти ашёвий далил тариқасида олиниб, “И.А.” МЧЖнинг масъулларига тилхат асосида топширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро А.Ж. ва М.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё ғалла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг