Сирдарёда эркак холаси ва жиянини ўлдириб, жасадларни ёқиб юборди
3-саҳифа
−
01 Июнь 2021
10710Бугун, 1 июнь куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида эркак ўзи билан бир уйда яшаб келган қариндошлари бўлган она ва болани ваҳшийларча ўлдирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, Боёвут тумани ИИБ навбатчилик қисмининг соат 05:00 ларда берган хабарига кўра, 1 июнь куни соат 03:30 ларда Боёвут тумани, “Сармич” МФЙ, Фитрат кўчаси, 23-уйда яшовчи 10.10.1991 йилда туғилган фуқаро Ҳ.И. ўзи билан бирга яшаб келган 10.05.1993 йилда туғилган холасини ўғли (бўласи) фуқаро Ч.Н. билан уй-жой низоси бўйича бўлган ўзаро келишмовчилик негизида жанжаллашиб қолиб, уни бўғиб қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, фуқаро Ҳ.И. ўзининг жиноятини қасддан яшириш мақсадида хонадон ичкарисида ухлаб ётган холаси 14.09.1958 йилда туғилган фуқаро Т.О.ни ҳам қасддан бўғиб ўлдириб, сўнгра мурдаларни хонадон молхонасига олиб кириб, устиларига кўрпа-тўшаклар ва сомон ташлаб ёқиб юборган.
Марҳум Ч.Н. ва Т.Қ.нинг ўлими ҳолати юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юазсидан 1 июнь куни Боёвут тумани прокурори томонидан фуқаро Ҳ.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь