Сирдарёда Адлия бўлими ходими пора билан қўлга олинди
3-саҳифа
−
12 Август 2023
8357Сохта кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган Сирдарё тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шўъба бошлиғи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, масъул органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шўъба бошлиғи М.Б. фуқаро Ш.У.нинг ишончига кириб, унга 1,4 млн сўм эвазига яшаш хонадонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтган. Туман адлия бўлими ходими олдиндан 1,2 млн сўмни таниши Н.С.нинг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси