Сирдарёда 2 ойлик чақалоқни 18 минг “кўкига” сотмоқчи бўлишди

Жамият

image

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида яшовчи шахслар 2020 йилнинг май ойида туғилган чақалоқ фарзандини 18 000 долларга сотмоқчи бўлишганида қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Жорий йилнинг 23 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сардоба туманида яшовчи "Л" ва "М" исмли шахслар "Л" исмли шахснинг 2020 йилнинг май ойида туғилган чақалоқ фарзандини 18 000 АҚШ доллари эвазига сотган вақтида қўлга олинган”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, тадбир давомида “Л” ҳамда “М” исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида 18 000 АҚШ доллари олинган.

Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё Сардоба

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг