Сирдарёда 16 ёшли ўқувчи қиз бедарак йўқолди

Жамият

image

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 16 ёшли ўқувчи қиз бедарак йўқолди. Мазкур ҳолат бўйича вилоят ИИБ матбуот хизмати фуқаролардан амалий ёрдам сўраб чиқди. 

Қайд этилишича, Мирзаобод тумани, Наврўз маҳалласи, Наврўз кўчаси 55-уйда яшаган 2007 йил 12 июлда туғилган мактаб ўқувчиси Эгамбердиева Лайло Равшан қизи бедарак йўқолган. 

Алоҳида белгилари: бўйи 160-165 см, сочи қора, кўзлари жигарранг, лаби, бурни ва қулоқлари ўртача катталикда. Эгнида яшил рангли аёллар спорт курткаси, пастки қисмида ҳарбийлар кийими кўринишидаги спорт трикоси, оёғида оқ кроссовка бўлган.

Вилоят ИИБнинг билдиришича, Лайло Эгамбердиевани топилишида кўмаклашган фуқароларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади. 

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралган.

Тел: 102, 99 468 55 65, 99 440 14 86, 78 221 02 82, 67 310 12 02


Мақола муаллифи

Теглар

қидирув Сирдарё бедарак йўқолган Мирзаобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг