Сирдарёда 14 ёшли бола каналда чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 18 май куни Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 14 ёшли бола чўмилиш учун каналга бориб, чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, “Ойдин” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига чўмилиш учун борган 2011 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро А.Х. эҳтиётсизлик оқибатида ушбу каналда чўкиб кетган.

Вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари томонидан олиб борилган сувда қидирув-қутқарув тадбирлари натижасида кеча, 19 май куни боланинг жасади сувдан олиб чиқилган.

Билдирилишда, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 май куни Тошкентнинг Бўрижар каналига икки қиз тушиб кетганди ва уларни қутқаришга каналга тушган 43 ёшли эркак чўкиб кетиб, ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё канал Дўстлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг