Сирдарёда ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин юз берди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида автобусдан ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Кеча, 27 май куни соат 17:45 да Мирзаобод тумани ҳудудидаги Гулистон-Гагарин йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ISUZU русумли автобусда ёнғин содир бўлган. Юз берган ёнғиндан автобуснинг двигател ва салон қисми ёнган. 

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:52 да етиб бориб, ёнғин соат 18:02 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. 

Ёнғинга автомобилдаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманида автобус ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг