Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Жамият

image

Адлия катта маслаҳатчиси Савид Бозорбоевич Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг буйруғи билан ушбу лавозимни эгаллаган. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси хабар берди.

Савид Иматов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 март куни Сирдарё вилоятининг аввалги прокурори Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди. Кейинроқ ижтимоий тармоқларда Мавлонов жиноят устида қўлга олингани ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ушбу хабарларни рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг