Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
30 апрел 2024 8569 1 дақиқа
Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумот учун, Акмал Мирзаев 1971 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 1997 йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
У турли йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул лавозимларда фаолият юритган. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлган. 2018-2022 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалигида вазир ўринбосари бўлиб ишлаган. Тайинловга қадар у Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳокими эди.
Live
БарчасиИИҚК Ҳормузда АҚШ дрон кемасини йўқ қилди
10 сентябр
Белгия Ўзбекистонга ўз элчисини тайинлади
10 сентябр