Сирдарё ва Сурхондарёда террорчилик гуруҳининг 9 нафар аъзоси ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 17 июль куни мавсумий ишлаш учун Россия Федерациясига бориб, у ерда яширин фаолият олиб бораётган “Катибатуль Тавхид валь-Жиход” террорчилик ташкилоти таъсирига тушган яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ хабар берди.

Мазкур гуруҳ аъзолари яшаш жойларига қайтиб келишгач, яқин қариндошлари ва маҳалладошлари орасида радикал қарашларини тарғиб қилиш, ҳамда Интернет террорчилик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланганлар.

Аниқланишича, улар Россия ҳудудида бўлишлари давомида, Сурия Араб Республикасида ўрнашиб олган террористик ташкилотларга молиявий кўмак бериб келганлар ва келажакда ўзлари ҳам ушбу давлатга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирганлар.

Тезкор тадбир натижасида жиноий гуруҳнинг Боёвут туманида яшовчи 8 нафар ва Сурхондарё вилоятида яшовчи 1 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларнинг уяли алоқа воситалари ҳамда яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди. 

Айни пайтда, Сирдарё вилоят ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

террорчилик Сирдарё

Баҳолаганлар

901

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг