Сирдарё тумани қурилиш бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Жамият 8531
image

Сирдарё туман қурилиш бўлими бошлиғи хизмат хонасида пора олаётган Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё туман бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Мирзаобод туман архитектура бўлими собиқ мутахассиси З.Ж. фуқаро Ф.Т.га 12 сотих ер майдони ажратиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва унинг ёрдамчи хўжалиги биноси лойиҳа ҳужжатларини Сирдарё туман қурилиш бўлими бошлиғи орқали тайёрлаб бериш эвазига ундан 1 200 АҚШ доллари талаб қилган.

Келишилган пулдан 2,1 млн сўмни қўлга киритиб, қолган 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шунингдек, З.Ж.нинг кўрсатувларига асосан давом эттирилган. Тадбирда, Сирдарё туман қурилиш бўлими бошлиғи Х.К. фуқаро Ф.Т.га 12 сотих ер майдони ажратиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва унинг ёрдамчи хўжалиги биноси лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ долларини хизмат хонасида пора тариқасида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, фуқаро З.Ж.га нисбатан 212-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 251
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×