Сингапурлик олимлар коронавирусни бир неча дақиқада аниқлайдиган тест тақдим этишди

Олам

image
Сингапурлик олимлар қисқа вақт ичида коронавирусни аниқлайдиган янги тест тақдим этишди. Бу ҳақда Breathonix компанияси баёнотига асосланиб хабар берилди.
 
Маълумотларга кўра, янги турдаги тестда коронавирус бор ёки йўқлиги нафас олиш йўли орқали аниқланади. 
 
Биринчи клиник синовларда Сингапур Миллий юқумли касалликлар марказининг 180 нафар бемори иштирок этган. Тадқиқотлар натижасида 90 фоиз аниқлик кузатилган. 
 
Шунингдек, яқин келажакда яна 600 нафар кўнгиллида тест ўтказилиши режалаштирилган.
 
"Бундай тестердан фойдаланиш учун махсус ўқитилган ходимлар керак бўлмайди. Диагностика одам энг гавжум бўладиган жойларда, масалан, аэропортларда ўтказилиши мумкин. Натижалар бир неча дақиқада маълум бўлади", дея маълумот берган Сингапур Миллий университети вакили Цзя Чжунан. 
 
Маълумот учун, Сингапурда 57 минг 921 киши коронавирус юқтирган. 57 минг 819 нафар бемор соғайиб кетган. 28 киши вафот этган. 
 
Дунёда коронавирусга чалинганлар 40 миллиондан ошган. 27,7 миллион одам соғайган. 1,12 миллион киши вирус қурбони бўлган.

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Тест

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг