Сингапурда бир метр масофани ушламаганлар қамоққа олинмоқда

Олам

image

Сингапур ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида янги қоидалар мажмуини қабул қилди. Қоидаларга кўра, энди мамлакат ҳудудида кимда-ким бошқа одамга бир метргача яқин келса, унга нисбатан 7000 доллар жарима ёки олти ой муддатга қамоқ жазоси қўлланилади.

Ишхона, супермаркет ва ишлаб чиқариш секторидаги завод ва фабрика раҳбарлари ҳам ўз ишчи ҳамда мижозлари ушбу қоидага амал қилишини назоратга олиши керак. Акс ҳолда, ушбу раҳбарларга нисбатан ҳам юқорида таъкидланган жазолар қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари, Сингапур ҳукумати бар ва кинотеатрларни ёпиш ва йирик тадбирларни бекор қилиш каби карантин чораларини эълон қилди. Бироқ Сингапурда ҳали тўлиқ карантин ҳолати жорий этилмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозиргача Сингапурда коронавирус билан 683 нафар бемор касалланган. Уларнинг икки нафари вафот этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Сингапур Коронавирус Карантин Қамоқ жазоси

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг