Сиднейда эркак савдо марказидаги одамларга пичоқ билан ҳужум қилди (видео)
Олам
−
13 Апрель
9745Бугун, 13 апрель куни Австралиянинг Сидней шаҳридаги Westfield Bondi Junction савдо марказида номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда “Sydney Morning Herald” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужум оқибатида олти киши, шу жумладан ҳужумчининг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Одамлар эвакуация қилинган.
Баъзи ташриф буюрувчилар ҳужумнинг биринчи дақиқаларданоқ ўзларини дўконлар ва коммунал хоналарга қулфлаб қўйишган. Болалари билан савдо марказида бўлган харидорлардан бирининг сўзларига кўра, у иккита ўқ овозини эшитган, шундан сўнг ҳамма югуриб кетган.
Штат тез ёрдам хизматининг маълум қилишича, камида етти киши пичоқ жароҳати билан шифохонага ётқизилган, улар орасида тўққиз ойлик бола ҳам бор.
Полиция ҳужумчининг ёлғиз ҳаракат қилганини текшираётганини билдирди.
LiveБарчаси