Siberian Wellness – Ўзбекистон экологияси учун қайғураётган халқаро корхона!
Бизнес
−
27 Сентябрь
1696Ўзбекистон бўйлаб 10 мингга яқин дарахт экиш ва атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш каби ўта аҳамиятли вазифаларни беминнат бажариб келаётган Siberian Wellness ташкилоти экология орқали одамлар ҳаётини яхшиламоқчи.
Унинг сосий шиори – табиат бизга бераётган неъматларини қайтара билиш ҳам керак. Шу сабабли атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологияга жиддий эътибор бериш ҳар кимнинг бурчи.
Худди шу мақсад билан ташкилот аллақачон 4200 корпоратив кўнгиллиларни ўз атрофига бирлаштира олди.
2020 йилда Siberian Wellness компанияси ўзи учун БМТнинг 8 та барқарор ривожланиш йўналишини танлади. Улар:
— одамлар саломатлиги ва фаровонлигини яхшилаш;
— муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсишга хисса қўшиш;
— гендер тенглиги;
— сифатли истеъмол ва ишлаб чиқариш;
— барқарор ривожланиш мақсадида бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилиш;
— денгиз экотизимларини сақлаш;
— ер экотизимини сақлаш;
— глобал иқлим ўзгаришига қарши курашиш.
Қолаверса, компания 2020–2030 йиллар учун экология сиёсати стратегиясини ишлаб чиққан бўлиб, унда қуйидаги муҳим босқичлар келтирилган:
— экологик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
— экологик қадоқлашни жорий этиш;
— экологик дўконлар ва офислар очиш;
— экологик тадбирлар ташлиллаштириш;
— экотизимлар ва иқлим сиёсатини юритиш;
— экологик таълим ва маданиятни шакллантириш.
Бугунгача корхона ўз мақсадларининг бир қисмига эришиб улгурган. 2023 йилда компания ўзи учун муҳим барқарорлик мавзуларини белгилаб олди ва уларнинг ҳар бирида жиддий натижаларга эришди. Масалан, Siberian Wellness’да ишлаб чиқариш янада сифатли бўлди. Бунинг натижасида айнан 2023 йилда ишлаб чиқариш бўйича ИСО 14001:2015 атроф-муҳитни бошқариш стандартига мувофиқлик сертификатини қўлга киритди. Эндиликда ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш майдончаларини очиш ва ривожлантиришга янада экологик тоза ёндашув бренд сифатида корхона учун мазкур сертификат олдидаги муқаддас бурчдир.
Бошқарувнинг энг муҳим мақсадларидан бири ҳаво тозалигини назорат қилишдир. Siberian Wellness ишлаб чиқариш максимал ҳавони тозалаш самарадорлигини (- 99,46%) сақлайди. 2022 йилдан бошлаб ресурслар истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва рақамли қайта ишлаш билан шуғулланиб келади.
Корхона биринчи марта Россиядаги филиалининг тегишли объектлар бўйлаб рақамлаштирилган сув, ёқилғи ва энергия истеъмоли маълумотларини оммавий равишда очиқлаб келмоқда.
Корпоратив кўнгиллилик
Компания учун ESG (экология, ижтимоийлик, бошқарув) асосий мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Россияда ва халқаро миқёсда компания мавжуд бўлган мамлакатларда кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириб, оддий ва қизиқарли лойиҳаларни яратиш орқали уни янада қулайроқ қилиш устида ишламоқда.
2023 йилда “100 гектар” ўрмон-иқлим лойиҳасини муваффақиятли давом эттириб, унда 3700 дан ортиқ киши иштироки таъминланган. “100 гектар” “Ер экотизимини сақлаш” номинациясида “Россиядаги энг яхши ESG лойиҳаси” мукофотига сазовор бўлди. Бундан ташқари, лойиҳа Ўзбекистонда ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Масалан, Орол фожиаларини камайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида юзлаб саксовул кўчатларини экиш, консентрланган мева шарбатлари ишлаб чиқариш каби лойиҳалари аллақачон ўзини оқлаган.
Шунингдек, иштирокчиларга спорт фаолиятини атрофдаги ахлатни тозалаш билан уйғунлаштириш имконини берувчи Wellness Plogging лойиҳаси ҳам ишга туширилди. 500 дан ортиқ киши янги фойдали хоббини ўзи учун кашф этди. Бу фақат бошланиши бўлиб, лойиҳа яна ривожланади.
Расмий ҳамкори Siberian Wellness бўлган Tashkent Ploggers ҳаракати жорий йилнинг 20 июль куни 1 ёшга тўлди. Ҳаракат атиги бир йил ичида Тошкент экологияси учун кўплаб хайрли ишларни амалга оширишга улгурди. Жами 479 та иштирокчидан иборат бўлган жамоа шаҳар бўйлаб 876 қоп ахлат йиғиб, шаҳарни тозалашга ҳисса қўшди. Йиғилган ахлатлар орасидан эса 1690 та пластик идишлар ва уларнинг 1812 та пластик қопқоғини қайта ишлашга топшириб, қайта ишлаш саноати учун ҳам кўмак берди.
Плоггинг Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида ташкиллаштирилган бўлиб, уларнинг энг машҳури – Тошкент шаҳридаги Анҳор канали бўйлаб юриш бўлган. Ҳаракат иштирокчилари унда канални чиқиндилардан тозалаб, шаҳар бўйлаб тоза ва зилол сувнинг оқишини таъминлашган.
Шунингдек, Оролбўйи, Мўйноқ, “100 ГА” лойиҳаси доирасида саксовулларни экишда ҳам айни шу ҳаракат аъзоларининг ўрни катта.
Энг кўп плоггинг март ойида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси билан биргаликда унда 164 киши иштирок этди.
Аммо бу ҳаракат фақат иссиқ кунларда ишлайди дегани эмас. 2024 йилнинг 1 январь куни, қишнинг энг қаҳратон кунларида ҳам Tashkent Ploggers иштирокчилари янги йил байрамидан сўнг ҳосил бўлган чиқиндиларни йиғиш билан банд бўлишди. Ўшанда жами 23 киши 50 қоп чиқинди йиғиб, Миллий боғ (истироҳат боғи), Сеул кўчаси, Чарх Камолон 2 ва 3 мавзеларини тозалашди.
Мақсадли аудиторияни жалб қилиш учун корхона ходимларни, мижозларни ва бизнес ҳамкорларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида кун тартибига амал қилишга ундайди.
Siberian Wellness ўз ақидаларига содиқ қолган ҳолда ўзи ишлаб чиқарадиган экологик тоза маҳсулотларнинг экологик ҳолатини янада ошириш устида иш олиб борди.
Хусусан, маҳсулотларнинг 96 фоизи қадоқлаш қатламлари сонини қисқартирган (2020 йилда бу кўрсаткич 40 % эди).
Маҳсулотларнинг 90 фоизи қадоқлашнинг қайта ишланишини яхшилаган (2020 йилда бу кўрсаткич 4 % га тенг бўлган).
Маҳсулотларнинг қадоқларида 100 % этикетка мавжуд (2020 йилда бу кўрсаткич 54 % эди).
“ESG формуласи, агар у сунъий қўшимча эмас, балки бўлимлар мақсадлари ва КПИ билан бирлаштирилган бренд ДНКининг бир қисми бўлса самарали бўлади. Қадриятларни нафақат ходимлар, балки мижозлар ҳам баҳам кўришлари учун ишни қуриш муҳимдир. Бунга эришишнинг энг яхши усули — ESG бизнес стратегиялари, ҳудудлар ва одамлар ҳаёти сифатини қандай яхшилашини намойиш қилишдир”, — дейди Siberian Wellness президенти Татьяна Гороховская.
Биз билан телефон орқали боғланинг: +99878 113 87 67
Бизнинг маслаҳатчиларимиз сизга фаровонлик оламига биринчи қадамни қандай қўйиш кераклигини айтиб беришади.
Шунингдек, бизнинг [email protected] манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
Дўконнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача 09:15 дан 19:00 гача
Сall-марказнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача соат 08:00 дан 21:00 гача
Манзил: Тошкент ш. Нукус кўчаси, 29-уй.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.siberianhealth.com
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
YouTube'да бизни кузатиб боринг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси