Си Цзиньпиннинг Россияга бораётганини ниҳоят икки тараф ҳам тан олди 

Олам

image

Жорий йилнинг 20-22 март кунлари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Россияга боради. Мазкур сафар Хитой-Россия муносабатларини ривожлантириш учун янги туртки бўлади. Бу ҳақда бугун, 17 март куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбин маълум қилди.

“Ушбу ташриф Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради, икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун янги рағбатларни яратади”, деган у брифингда.

Хитойлик дипломатнинг сўзларига кўра, бўлажак ташриф чоғида Си Цзиньпин Россия Президенти Владимир Путин билан муҳим глобал ва минтақавий масалаларни батафсил муҳокама қилади. Ван Венбин халқаро майдонда беқарорлик кучайиб бораётган бир шароитда Москва ва Пекин томонидан қўллаб-қувватланаётган муносабатлар катта аҳамиятга ва таъсирга эга эканини таъкидлаган.

“Си Цзиньпиннинг Россияга давлат ташрифи дўстона сафар бўлади, бу Хитой ва Россия ўртасидаги ўзаро ишончни янада мустаҳкамлайди. Бу икки давлат ўртасидаги барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради”, дея қўшимча қилган Хитой ТИВ расмий вакили.

Кремль матбуот хизмати ҳам Си Цзиньпин Путиннинг таклифига биноан жорий йил 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлишини тасдиқлаган. Хитой ТИВ эса Си Цзиньпиннинг Россияга сафари “тинчлик ташрифи” бўлиб, Хитой Украинадаги инқирозни ҳал қилишда конструктив роль ўйнашини айтган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Си Цзиньпиннинг Россияга боришни режалаштираётгани ғарб ОАВларида тарқалган эди. Бироқ на Хитой, на Россия бу маълумотларни бугунга қадар тасдиқламаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Хитой Путин Си Цзиньпин Хитой-Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг