Си Цзиньпин Ўзбекистонга келади
Жамият
−
29 Апрель 2021
10922Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати эълон қилган хабарда айтилган.
Унга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқоти чоғида олий даражали тадбирларга ҳам тўхтаб ўтилган. Етакчилар ХХР Раисининг Ўзбекистон Республикасига ташрифига кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш, кўп асрлик мустаҳкам дўстлик ришталари ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим тарихий аҳамият касб этадиган воқеа сифатида пухта тайёргарлик кўриш муҳим эканини қайд этган.
Суҳбат чоғида шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан “Хитой – Марказий Осиё” форматидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Аввалроқ, 2021 йилда Ҳиндистон ва Хитой раҳбарларининг Ўзбекистонга келиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.