2021 йилда Ҳиндистон ва Хитой раҳбарларининг Ўзбекистонга келиши кутиляпти
Олам
−
20 Февраль 2021 6599 1 дақиқа
2021 йилда Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси раҳбарияти ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ташриф буюриши кутиляпти. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов брифингда маълум қилди.
“2021 йилда фақат олий даражада эмас, ҳар томонлама ташрифларни режалаштирганмиз. Аммо биз ва ҳамкорларимиз ҳам пандемия шароитини инобатга олишга мажбурмиз. Режамизда минтақага оид ташрифлар бор. Бундан ташқари, Хитой раҳбарияти ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг ташрифи ҳам мўлжалланган”, деди Фурқат Сиддиқов.
Вазир ўринбосари жорий йилда Ўзбекистон “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференцияга мезбонлик қилишини ҳам маълум қилди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель