Си Цзиньпин Пекинда Шольц билан учрашди

Олам

image

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекинда Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Журналистларга кўра, учрашув бугун, 16 апрель куни эрталаб Пекиндаги Дяоюйтай давлат қароргоҳида бўлиб ўтган.

Германия канцлери Хитойга 14 апрель куни етиб борди. Бу ташриф Шольцнинг Германия ҳукумати раҳбари сифатидаги иккинчи ва Ғарб етакчисининг 2024 йилда Хитойга қилган биринчи ташрифи бўлди. Шольцга атроф-муҳит, қишлоқ хўжалиги ва транспорт учун масъул уч нафар вазир ҳамроҳлик қилмоқда. Делегация таркибида Германиянинг етакчи компаниялари, хусусан, Siemens, BMW, Mercedes-Benz компаниялари вакиллари ҳам бор.

Шольц олдинроқ Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан бўлажак учрашувида ундан Украинадаги можаро шароитида Россияга ҳарбий ёрдам бермасликни сўрашини айтган. Унинг сўзларига кўра, Украинадаги можаро "фақат Европа муаммоси эмас".


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Хитой Си Цзиньпин Олаф Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг