Си Цзиньпин Мирзиёевни табриклади. У Ўзбекистонга келмоқчи

Жамият 9093
image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан қутловлар келмоқда.

Хусусан, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўз мактубида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани, мустаҳкам дўстлик ришталарини ғоят қадрлашини таъкидлаган.

Хитой раҳбари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга тайёр эканини, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Аввалроқ, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Россия Президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни табриклаганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 427
Рейтинг: 2.9
t
×