СИ 95 фоиз эҳтимол билан инсониятнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади – мутахассис
Технология
−
02 Август 10697 2 дақиқа
Google ва Microsoft компанияларида ишлаган собиқ муҳандис, ҳозирда Machine Intelligence Research Institute нодавлат ташкилоти раҳбари Нейт Соарес сунъий интеллект (СИ) инсониятнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши эҳтимолини “камида 95 фоиз” деб баҳолади. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.
“Сўнгги йўналишда ҳаракатни давом эттирсак, сунъий интеллект туфайли инсониятнинг йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли ҳеч бўлмаганда 95 фоизга тенг”, дейди Соарес.
У келажакда одамлар сунъий ақл тизимларини яратишда “нима қилаётганини ўзи ҳам билмайдиган” даражага етишини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, ҳозирда сунъий интеллект фақат ривожланишнинг бошланғич босқичида. Бироқ агар инсоният СИ асосидаги дастурларга инвестициялар киритишни давом эттирса, вазият тубдан ўзгариши мумкин. Маълум бир вақт ўтиб, машина ақли умумий сунъий интеллект даражасига етади – бу эса инсон ақли билан тенг даражадаги қобилиятларни англатади.
“Сунъий интеллектга уйқу ва овқат каби эҳтиёжлар керак эмаслиги сабабли, у инсондан “сезиларли устунлик”ка эга бўлади. Бундан ташқари, СИ билим ва кўникмаларни тезда эгаллаб, уларни кейинги авлодга дарҳол ўтказа олиш хусусиятига эга бўлади. Бу эса уни ривожланишда янада тезлаштиради”, дейилади мақолада.
Эсалтиб ўтамиз, аввалроқ Microsoft компанияси ўзининг янги тадқиқотида сунъий интеллект (СИ) таъсирига энг кўп дучор бўлиши мумкин бўлган касбларни аниқлаганди.
Live
Барчаси