Швейцария пенальтилар сериясида Колумбияни мағлуб этди
Спорт
−
08 июл 6843 1 дақиқа
Бугун, 8 июль куни Швейцария миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Колумбияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
Ванкуверда бўлиб ўтган учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 0:0 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса швейцарияликлар 4:3 ҳисобида устун келди.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳидан жой олган жамоаларнинг барчаси мундиални тарк этди. Дастлаб 116 финалда Конго ДР турнир билан хайрлашган бўлса, Португалия ва Колумбия терма жамоалари нимчорак финалда мундиални тар этди.
Швейцария эса ўз тарихида тўртинчи марта ва 72 йил ичида илк бор Жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқишга муваффақ бўлди. Энди швейцарияликлар кейинги босқичда амалдаги жаҳон чемпиони Аргентинага қарши майдонга тушади. Аргентина аввалроқ, Мисрни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Мусобақада илк бор 48 та терма жамоа иштирок этяпти. Турнир жорий йилнинг 19 июль куни якунланади. Аргентина мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.
Live
Барчаси