Швейцария Франция билан ҳарбий машғулот ўтказади

Олам

image

Нейтрал мақомга эга Швейцария 3-4 сентябрь кунлари НАТО аъзоси Франция билан ҳарбий машғулотларни ўтказади. Бу ҳақда Швейцария ҳукумати маълум қилди,

Гап Швейцариянинг тўртта F/А-18 қирувчи самолёти ва Франция ҳарбий-денгиз кучларининг бир хил миқдордаги Rafale қирувчи самолётларининг икки мамлакат ҳаво ҳудудида қўшма парвозлари ҳақида кетяпти.

“Швейцария ҳарбий-ҳаво кучлари ва Франция ҳарбий-денгиз кучлари 3 ва 4 сентябрь кунлари қўшма машғулотлар ўтказади”, дейилади хабарда.

Икки давлатнинг “ҳаво ҳудудида бир нечта ўқув модуллари” режалаштирилган. Одатда Франция шимоли-ғарбидаги Ландивизио ҳарбий-денгиз ҳаво базасида жойлашган француз қирувчи самолётлари бир кеча Швейцариянинг Паерн авиабазасида бўлиб, у ерда “қўшма машғулотлар”да қатнашади. Гап, хусусан, “ҳаво ҳужумидан мудофаа машқларини режалаштириш, амалга ошириш ва таҳлил қилишни синовдан ўтказиш” ва “тажриба алмашиш” ҳақида бормоқда.

Швейцария ва Франция ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотлар 2018 йилда имзоланган икки томонлама келишув асосида ўтказилмоқда. 

“Бу икки мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ўртасида таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг бир қисми бўлиб, халқаро ҳамкорлик орқали мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга қаратилган”, дейилади расмий Берн баёнотида.

Швейцария ҳукумати томонидан 2024 йил 31 январда қабул қилинган ташқи сиёсат стратегиясида НАТО билан алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, ҳарбий машғулотларда иштирок этиш ва армиянинг ўзаро ҳамкорлигини яхшилашга содиқлигини тасдиқлади. НАТО ва ЕИ аъзоси бўлмаган Швейцария ўзининг нейтрал мақомига эга бўлишига қарамай, Украинадаги уруш муносабати билан Европа Иттифоқининг Россияга қарши жорий қилган санкцияларини қўллаб-қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Швейцария Хавфсизлик комиссияси Россия томонидан қилинаётган таҳдид туфайли мамлакатнинг 1515 йилдан бери сақлаб келаётган бетарафлик сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made