Швейцария Боснияни йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
02:05 499 2 дақиқа
Бугун, 19 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Б” гуруҳида Швейцария ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги 2-тур учрашуви якунланди. АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги “Соу-Фай” стадионида бўлиб ўтган баҳсда швейцарияликлар 4:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Учрашувнинг асосий воқеалари сўнгги дақиқаларга тўғри келди. Ҳисоб 74-дақиқада Швейцария ҳужумчиси Йохан Манзамби томонидан очилди. Орадан олти дақиқа ўтиб, босниялик ҳимоячи Тарик Мухаремович қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Бир киши кам бўлиб қолган рақибдан фойдаланган швейцарияликлар 84-дақиқада Рубен Варгаснинг голи орқали устунликни мустаҳкамлади. 90-дақиқада эса Манзамби дубль муаллифига айланди. Босния ва Герцеговина 90+3-дақиқада Эрмин Махмичнинг голи билан ҳисобни қисқартирган бўлса, 90+7-дақиқада Гранит Жака пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйинга нуқта қўйди 4:1.
Ушбу ғалабадан кейин Швейцария терма жамоаси очколарини тўрттага етказиб, “Б” гуруҳида биринчи ўринга кўтарилди. Бир очкога эга Босния ва Герцеговина учинчи поғонадан жой олган. Канада ва Қатар терма жамоалари ҳам бир очкодан жамғарган бўлиб, мос равишда иккинчи ва тўртинчи ўринларда бормоқда.
Эндиликда гуруҳ босқичининг сўнгги турида Босния ва Герцеговина Қатарга қарши майдонга тушади. Швейцария эса Канада билан куч синашади. Ҳар икки учрашув 24 июнь куни бўлиб ўтади.
Live
БарчасиАҚШ ва Эрон меморандум имзолади
18 Июнь