Швейцария БМТнинг Миграция битимига қўшилишни рад этди

Олам

image

Швейцария сенаторлари БМТнинг миграция бўйича глобал битимини мамлакат ратификация қилишига қарши овоз берди. Чунки мамлакат ундан ҳеч қандай фойда кўрмайди. Бу ҳақда мамлакат парламенти сайтида баёнот эълон қилинди. 

“Швейцария БМТнинг миграция бўйича глобал келишувини қабул қилмаслиги керак. Кантонлар кенгаши (парламентнинг кичик палатаси) бугун, 17 сентябрь куни 26 овоз – 7 қарши, 11 бетараф овоз билан қарор қабул қилди”, дейилади баёнотда. 

Сенаторларнинг фикрича, Швейцария уни ратификация қилишдан аниқ имтиёзларга эга бўлмайди. Парламентнинг Буюк палатасида бу масала ҳали овозга қўйилмаган. 

Маълумот учун, хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция бўйича глобал шартнома БМТ ҳомийлигида тайёрланган биринчи ҳукуматлараро битим бўлиб, халқаро миграциянинг барча жабҳаларига кенг қамровли таъсир кўрсатади. У 2018 йил 10 декабрда Марокашда миграция бўйича ҳукуматлараро конференцияда қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Швейцария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made