Швейцария Беларусга қарши санкцияларни кучайтирди

Олам 3431
image

Швейцария бугун, 16 март куни Европа Иттифоқи томонидан март ойида Минскга киритилган чекловларга қўшилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати – Федерал Кенгаш маълум қилди.

“[Беларусга нисбатан] янги тасдиқланган чора-тадбирлар, хусусан, молия сектори ва товарлар савдосига тегишли”, дея таъкидлаган Берн расмийлари.

Ҳукумат 2 ва 9 март кунлари ЕИ расмий Минск РФнинг Брюссель томонидан “халқаро қоидаларни бузиш” деб ҳисоблаган хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликни зиммасига олиши билан изоҳлаб Беларусга қўшимча санкциялар қўллаганини эслатган. Бу эса Россия Федерациясининг Украинада бошлаган урушига ишора қилади. Федерал Кенгаш 16 март куни бўлиб ўтган йиғилишда Минскка нисбатан худди шундай чораларни қўллашга қарор қилган.

“Бу, биринчи навбатда, савдо ва молиявий санкциялар ҳақида бўлиб, асосан Европа Иттифоқи ва Швейцария томонидан Россияга қарши илгари қўлланилган чораларга асосланади”, дея таъкидлаган ҳукумат.

Шу муносабат билан мамлакат Беларусга икки мақсадли товарлар, шунингдек, “Беларуснинг ҳарбий ва технологик мустаҳкамланишига ёки унинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиши” мумкин бўлган товарлар экспортини тақиқлади. Бундан ташқари, Беларусь Миллий банки билан молиявий операцияларни амалга ошириш ва ушбу мамлакатдан ёғочни қайта ишлаш маҳсулотлари, цемент ва металлургия маҳсулотларини импорт қилиш тақиқланди.

7 март куни Россия Федерацияси ҳукумати Россияга, унинг компаниялари ва фуқароларига нисбатан нодўстона ҳаракатлар содир этувчи хорижий давлатлар ва ҳудудлар рўйхатини тасдиқлади. Швейцария ушбу рўйхатга киритилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 2.8
t
×