Швеция Украинага 7 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беради

Олам

image

Швеция Украинага келаси уч йил ичида 75 миллиард швед крони (7 миллиард доллар) миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатиш режасини келишиб олди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати хабар берди.

“Швециянинг Украинани қўллаб-қувватлашини кучайтириш ва узоқ муддатли истиқболларни яхшилаш мақсадида ҳукумат ва Швеция демократлари Украинага 2024 йилдан 2026 йилгача бўлган даврда ҳарбий ёрдам кўрсатиш асосини келишиб олди”, дейилади хабарда.

75 миллиард крон миқдори уч йил давомида тенг тақсимланади. Олдиндан келишилган пакетни ҳисобга олган ҳолда, Швециянинг Киевга ҳарбий ёрдамининг умумий миқдори 100 миллиард швед крондан ортиқни ташкил қилади.

Ҳукумат баёнотида қайд этилишича, ҳарбий ёрдам Украинага ҳарбий техникани текин топшириш, маблағ ўтказиш ва ҳарбий техника сотиб олиш учун молиявий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Швеция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг