Швеция Россияга иқтисодий уруш эълон қилди
Олам
−
31 Январь
8237Швеция расмийлари мамлакат Россияга қарши иқтисодий уруш олиб бораётганини тан олди. Бу ҳақда “Swedinfo” хабар берди.
Молия вазири Элизабет Свантессоннинг баёнотига кўра, Швеция иқтисодий урушни кучайтириш ниятида. Мамлакат ҳукумати энди Россияда фаолият юритаётган компанияларнинг Швециядаги компаниялар билан бизнес юритишини қийинлаштирмоқчи. Шунинг учун кеча, 30 январь куни Россия билан солиқ шартномасини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шартнома муддати 10 февралда тугайди ва шу пайтдан бошлаб Россияга қарши иқтисодий ҳарбий ҳаракатлар янада кучайиши кутилмоқда.
“Биз ҳозир Россияга ва Путиннинг ҳарбий бюджетига қарши иқтисодий урушимизга босимни оширмоқдамиз. Уларни заифлаштириш биз учун жуда муҳим... Биз уларга зарар берамиз”, деган қироллик Молия вазири Свантессон.
Вазирнинг таъкидлашича, Швеция фондларига сармоя киритган россиялик инвесторлар икки баравар кўп солиқ тўлайдиган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швеция Мудофаа вазири Пол Йонсон Украинага умумий қиймати 1,23 миллиард АҚШ доллари бўлган ёрдам пакетини эълон қилганди. Унга кўра, бу Россия босқини бошланганидан бери Стокгольм томонидан берилган 18-ёрдам пакети бўлиб, маблағ миқдори бўйича энг каттаси ҳисобланади.
LiveБарчаси