Шунча бўлурми ҳай-ҳай?! Россияга кириши тақиқланган Зокирова энди қамалиши мумкин
Маданият-санъат
−
08 Июнь 2022
71129Хонанда Наргиз Зокирова Россия қонунчилигига кўра, Максим Фадеев қўшиқларини ижро этгани учун уч йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин. Бу ҳақда хонанданинг адвокати Алексей Алешкин маълум қилган.
Қайд этилишича, Зокированинг продюссери Максим Фадеев унга шов-шувли танаффусдан сўнг ҳар хил чиқишлар қилиб, қўшиқларини куйлашни тақиқлаган. Шу сабабли хонанда уч йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши, шунингдек Фадеев ундан маънавий зарар учун товон талаб қилиши мумкин.
“Наргиз Россияни тарк этгани учун, у Ўзбекистон судига мурожаат қилиши керак бўлади. Бизнинг (Россия) қонунларимизга кўра, Наргиз бошқа одамларнинг қўшиқларини ижро этгани учун уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин”, дейди Алешкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 май куни Тошкентдан Москвага борган хонанда Наргиз Зокирова “Домодедово” аэропортида қўлга олинганди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкинлиги айтилганди.
Шундан сўнг, хонанда Россия ҳақида кескин фикрлар билдиргани учун 50 йил – 2072 йилгача Россияга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
LiveБарчаси