Шукуров ҳам КХДР билан ўйинни ўтказиб юборади
Спорт
−
15 Ноябрь
3641Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров 19 ноябрь куни Шимолий Кореяга қарши ўйинда жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
28 ёшли футболчи Қатар билан ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олди, бироқ оғриқ билан бўлса ҳам баҳсни давом эттирди. Ҳозирча футболчининг қанча муддатда сафга қайтиши номаълум.
Шунингдек, терма жамоа ҳужумчиларидан бири Остон Ўрунов гарчи ўйинлар қайдномасига киритилган бўлса ҳам, КХДР билан баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Қатар билан ўйинда жароҳат олиб, 1 ойга сафдан чиққани хабар қилинганди.
LiveБарчаси