Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди

Жамият 13587
image

2012 йилдан буён Фарғона вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Ғаниев бугун, 25 сентябрь куни бошқа лавозимга ўтказилаётгани муносабати билан ҳокимликдан бўшатилди. Эндиликда у Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлайди. 

Аввал хабар берганимиздек, Фарғона вилояти фаоллари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президент Администрацияси раиси Зайнилобиддин Низомиддинов ва Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди. Йиғилишда 2015 йилдан бугунгача Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Хайрулла Бозоровга Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. Шуҳрат Ғаниевнинг эса Бош вазир ўринбосари лавозими ишлаши айтилди.

Шуҳрат Ғаниев 1968 йилнинг 11 сентябрь куни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Партиявийлиги йўқ. Маълумоти – олий. 

1992 йилда  Тошкент давлат аграр университети, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.  2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
 
Иш фаолиятини 1989 йилда Фарғона вилояти матлубот бирлашмаси Марғилон базаси этакчи мутахассиси лавозимида бошлаган. 

1996-2000 йилларда – Марғилон туманлараро “Агрокимётаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, бошқаруви раиси;

2000-2001 йилларда – Фарғона вилояти “Агрокимётаъминот” акциядорлик бирлашмаси бошқаруви раиси;

2001-2002 йилларда – Фарғона вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” акциядорлик бирлашмаси бошқаруви раиси;

2002-2004 йилларда – “Ўзқишлоқхўжаликкимё” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари;

2004-2007 йилларда – “Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари;

2007-2008 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги,  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда  истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири;

2008-2011 йилларда – Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари;

2011-2012 йилларда – Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаган. 

Маълумот ўрнида, Шуҳрат Ғаниев афғон уруши иштирокчиси саналади. 2019 йилда Собиқ иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Афғонистон уруши фахрийси сифатида Шуҳрат Ғаниев қимматбаҳо тошли орден билан тақдирланганди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 420
Рейтинг: 3
t
×