Шуҳрат Абдураҳмонов “Андижон булбули”га машина совға қилди

Жамият 4188
image

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов “Девонабой” жоме масжиди муаззини, андижонлик таниқли қори Муҳаммаджон Темировга Nexia-3 автомобилини совға қилди.

“Тўғри, динимиз учун арзимас совға, муҳими, мен сизга қалбан ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Динимиз учун қандай ёрдам керак бўлса, туну кун доим тайёрман. Зеро, бугунги кунларни кўрсатган Аллоҳга шукр”, деди Шуҳрат Абдураҳмонов.

Муҳаммаджон Темиров Қуръон сураларини ўзгача ширали овози билан тиловат қилиши орқали “Андижон булбули” номини олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×