Шойгу Россиянинг КХШТдаги иттифоқчиларига ваъда берди
Олам
−
24 Май 2022
14053Россия Коллектив Хавфсзилик Шартномаси Ташкилоти аъзоларига юзага келаётган таҳдидларни зарарсизлантириш ва суверенитетни ҳимоя қилишда зарур ёрдамни кўрсатишда давом этади. Бу ҳақда КХШТ Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Ғарб давлатлари КХШТ давлатлари ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларига путур етказиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга оширмоқда. Биз иттифоқчиларимизга қандай босим ўтказилаётганини биламиз. Ниқобсиз таҳдидлар, шантажлар, интригалар қўлланилмоқда. Буларнинг барчаси биздан янада бирдамликни, фаолроқ ва аниқроқ бўлишни ҳамда ҳаракатларни мувофиқлаштиришни талаб қилади. Россия ўз иттифоқчиларига юзага келаётган таҳдидларни зарарсизлантириш ва суверенитетни ҳимоя қилишда зарур ёрдамни кўрсатишда давом этади”, дейди Шойгу.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси санкциялар ва Ғарбдан Киевга кўрсатилаётган кенг кўламли ёрдамга қарамай, вазифалар тўлиқ бажарилмагунча давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин 16 май куни Москвада бўлиб ўтган КХШТнинг юбилей саммитида ташкилотнинг тинчликпарвар контингенти Қозоғистон ҳокимиятини экстремистлар босиб олишидан қутқариб қолгани ҳақида айтган эди.
LiveБарчаси