Шойгу, Медведев, Матвиенко, Мишустин ва Кабаевага Япониядан тамға қўйилди

Олам

image
Матвиенко Украинага босқинни тўхтатиш шартини айтди north_east

Матвиенко Украинага босқинни тўхтатиш шартини айтди

Япония ҳукумати референдумлар натижасида Донецк ва Луганск халқ республикалари (Ўзбекистонда тан олинмаган – таҳр.), Запорожье ва Херсон вилоятлари Россия таркибига ноқонуний тарзда ва куч билан қўшиб олингани сабабли Россия Федерациясига нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Тегишли рўйхат бугун, 7 октябрь куни Япония Молия вазирлиги томонидан эълон қилинди. 

Янгиланган ҳужжат Россиядан 58 нафар жисмоний шахс ва тўққизта ташкилотни, шунингдек, Россия Федерациясининг янги субъектларига алоқадор яна 23 нафар шахсни ўз ичига олади. Уларга активларни музлатиш каби чекловчи чоралар қўлланилади. 

Япониянинг янги санкциялари, хусусан, Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг қариндошлари, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, парламент юқори палатаси раиси Валентина Матвиенко, Бош вазир Михаил Мишустин, Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, спортчи ва сиёсатчи Алина Кабаева (ОАВга кўра Путиннинг маъшуқаси – таҳр.)га тааллуқлидир. 

Япония, шунингдек, Калашников концерни, “ОДК-Климов” ОАЖ (ҳарбий ва фуқаролик авиацияси учун газ турбинали двигателлар ишлаб чиқарувчиси – таҳр.), “Созвездие” ОАЖ (радиоелектроника мажмуаси корхонаси – таҳр.) ва “Росэлектроника” (миллий электроника сотувчиси – таҳр.) холдингига қарши санкциялар киритди.

Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Запорожье вилоятининг босиб олинган ҳудудида, шунингдек, тан олинмаган ДХР ва ЛХР ҳамда босиб олинган Херсон вилоятида “Россияга қўшилиш бўйича бир томонлама референдумлар” ўтказилди. Запорожье вилоятида протоколларнинг 100 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, қўшилиш тарафдори 93,11 фоиз, Херсон вилоятида – 87,05 фоиз, ДХРда – 99,23 фоиз, ЛХРда – 98,42 фоиз.

Референдум натижаларини халқаро ташкилотлар, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, НАТО каби тузилмалар тан олмади ва уни ноқонуний деб атади.

30 сентябрь куни эса Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Валентина Матвиенко Медведев Михаил Мишустин Алина Кабаева Дмитрий Саргей Шойгу

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made