Шойгу AҚШ ва НAТОни Қора денгиздаги провокацияларда айблади

Олам

image

Aмерика Қўшма Штатлари ва НAТО Қора денгиз ва унинг осмонида провокацион ҳаракатларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Москвада бўлиб ўтган вазирлик коллегияси йиғилишида айтиб ўтди.

“Жануби-ғарбий стратегик йўналишдаги ҳарбий-сиёсий вазият қийинлигича қолмоқда. Бу, асосан, бир қатор хорижий давлатларнинг Россиянинг жанубий ва ғарбий чегараларида ўзларининг ҳарбий кучларини кўпайтиришга уринишлари билан боғлиқ”, деди Шойгу.

Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вазир Украинанинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятини “бузғунчи йўналишни давом эттиришда” ва “Донбассдаги вазиятни беқарорлаштиришга” интилаётганликда айблади.

“Вазиятнинг беқарор ҳолати Яқин Шарқ минтақаси ва Кавказнинг бир қатор мамлакатларида кузатилмоқда. Aльянснинг унинг нормаллашувига қарши туришга уринишлари бизни носимметрик стратегик чеклаш чораларини кўришга ва Жанубий ҳарбий округ қўшинларининг жанговар қобилиятини оширишга мажбур қилмоқда”, дейди Россия Мудофаа вазири.

Аввалроқ, Туркия АҚШ ҳарбий кемалари Қора денгизга киришини маълум қилганди. Ушбу кемалар Россиянинг соҳиллари мавжуд бўлган Қора денгизда 14-15 апрелдан 4-5 майгача қолади.

АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, ҳарбий кемаларни Қора денгизга юборишдан мақсад – Россия билан зиддиятга бораётган Украинани қўллаб-қувватлаш.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг