Шошилинч тиббий ёрдам тизимида неча киши меҳнат қилади?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Шошилинч тиббий ёрдам тизимида 87,5 минг нафарга яқин ходим фаолият олиб бормоқда.Бу ҳақда кеча, 25 май куни “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди

Унда айтилишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва субфилиалларида йилига 217 минг нафардан ортиқ беморга стационар шароитда мураккаб хирургик амалиётлар ўтказилади, ундан ташқари яна 268,1 минг нафардан ортиғига амбулатор амалиётлар бажарилмоқда. 

Тизимда 87,5 минг нафарга яқин ходим фаолият олиб бормоқда, шу жумладан, шифокорлар сони 16,7 минг нафардан зиёд, ҳамширалар эса 52,4 минг нафардан ортиқдир. Ҳозирги кунда кадрлар билан таъминланганлик даражаси 98 фоизни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон тез ёрдам хизматида Damas’дан воз кечиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг