Ўзбекистон тез ёрдам хизматида Damas’дан воз кечади
Жамият
−
26 Май 2021
6080Ўзбекистон Damas автомобилидан тез ёрдам машинаси сифатида фойдаланишни бутунлай тўхтатмоқчи. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда 2016 йилда атиги 800 та “тез ёрдам” шохобчалари мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 1666 тага етказилган. Тез тиббий ёрдам бригадалари 2016 йилда жами 1648 тани ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда 2685 тага етган. Ўша даврда (2016 йилда) Тошкент шаҳри тез ёрдам тармоғида бор-йўғи 4 та реанимобил бор эди.
“Биргина ўтган 2020 йилнинг 4 ойи давомида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 150 дона Ford русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилинди. Бугун эса Республиканинг тез тиббий ёрдам хизматида 435 та реанимобил мавжуд. Аста-секин тез тиббий ёрдамда Damas русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда”, дейди у.
Маълум қилинишича, ҳозирда тез тиббий ёрдамнинг кечикишлари 10–12 фоиздан 1–2 фоизгача камайган. Чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25–30 дақиқа бўлган бўлса, ҳозир 8–12 дақиқани ташкил қилади.
LiveБарчаси