Шошилинч ахборот! Ўзбекистонда қор ёғиб, кучли шамол бўлиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
12 Февраль 2022
26811Жорий йилнинг 13-15 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали жанубий Урал ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
13-14 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан:
• 13 февралда Қорақалпоғистон Республикасида шамол 17-22 м/с гача кучаяди, 25-28 м/с гача кучайиши мумкин;
• 14 февралда республика бўйича баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
13 февраль Қорақалпоғистон Республикасида ва 14 феврал республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), тоғли ҳудудларда қор ёғиши кучли бўлиши мумкин.
15-17 февралда кечаси ҳарорат -4-7° совуққача пасайиши кутилмоқда.
LiveБарчаси