Шошилинч ахборот! Ўзбекистонда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда

Interesting

image

Жорий йилнинг 4-6 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

4-5 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

5-6 мартда республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлиши мумкин.


Tags

Rate Count

967

Rating

3

Rate this article

Share with your friends