Шомуродовнинг ўйинидан эътирозим йўқ – Раньери

Спорт

image

Римнинг “Рома” клуби мураббийси Клаудио Раньери ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида гапирди. Бу ҳақда у “Милан”га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида сўз очди.

“Ўйиндан аввал Элдордан “Наполи”га қарши баҳсдаги ўйинини кўрсатишини сўрадим. Шомуродов “Наполи”га қарши кўп куч йўқотди, шу сабаб, ўша учрашувдагидек ўйнай олмади. Лекин шунга қарамай, у муносиб ўйин намойиш этди. Шомуродовнинг ўйинидан эътирозим йўқ”, дейди Раньери.

Эслатиб ўтамиз, 6 февралга ўтар кечаси Италия Кубоги доирасида “Рома” меҳмонда “Милан”га қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. Учрашувда римликлар сафида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов бир тайм ўйнади ва иккинчи бўлимда алмаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Клаудио Раньери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг