Шомуродовнинг трансфери деярли ҳал бўлди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Италиянинг “Специя” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марзио хабар берди.

Манба хабарига кўра, “Специя” Шомуродов трансфери учун рақобатда “Кремонезе”дан устун келган. “Специя” ўзбекистонлик футболчини мавсум якунигача сотиб олиш имкониятисиз ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. Клуб римликларга ижара учун 1,5 миллион евро тўлайди. Тез орада Шомуродов янги клубида тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумот учун, Италия клубларидан ташқари Шомуродовга Испания, Германия ва Франция клублари ҳам қизиқиш билдирганди.

Жорий мавсумда Шомуродов “Рома” сафида 9 та баҳсда майдонга тушиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. “Transfermarkt” портали футболчининг трансфер қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг