Шомуродовнинг голи мавсумдаги энг яхшиси деб топилди (видео)

Спорт

Россия чемпионатининг ортда қолган мавсумида 9-ўринни қўлга киритган “Ростов” клуби жорий мавсумда жамоа аъзолари томонидан киритилган голлар орасидан энг яхшисини танлади.

Эътиборлиси, сўровномада ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг киритган голи энг яхши деб топилди. Футболчи бу голни РПЛнинг 27-турида “Краснодар” клубига қарши ўйинда рақиб дарвозасига йўллаган эди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов “Ростов” таркибида ушбу мавсумда 20 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган ҳолда 3 та гол киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Futbol Eldor Shomurodov Rostov

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг