Шомуродовнинг “Болонья”га ўтиши ҳақидаги хабарлар рад қилинди

Спорт 3514
image

Италиянинг “Болонья” клуби спорт директори Жованни Сартори Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродовнинг “Рома”дан харид қилиниши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда “Спорт Эхспресс” нашри хабар берди.

“Рома” Белотти келгани учун Шомуродовни “Болонья”га сотиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз Элдорни сотиб олмоқчи эмасмиз”, деган Сартори.

Аввалроқ, Элдор Шомуродовни трансфер қилишга асосий даъвогар Туриннинг “Торино” клуби эканлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида “Рома” Элдор Шомуродов учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда, “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 2.9
t
×