Шомуродовга таниш бўлган мураббий учинчи марта “Рома” устозига айланишга яқин турибди
Спорт
−
13 Ноябрь
6798Италиялик 73 ёшли мутахассис Клаудио Раньери “Рома” клуби бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда Италия ОАВ хабар берди.
Маълум бўлишича, Рим клуби айнан Раньери билан ҳамкорлик қилиш вариантига қизиқиш билдирмоқда. Мураббий аллақачон “Рома”нинг эгалари Ден ва Райан Фридкинлар билан музокаралар олиб бориш учун Лондонга йўл олган.
Томонлар 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома тузишга яқин турибди. Илгари икки марта Клаудио Ранери “Рома”нинг бош мураббий сифатида ишлаган. Унинг клубга биринчи келиши 2009-2011 йилларга тўғри келади, иккинчиси 2019 йилда бўлган.
Ўтган мавсум якунланганидан сўнг Раньери “Кальяри”ни тарк этиб, мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди, бироқ бор-йўғи беш ойдан сўнг у яна мураббийлик фаолиятини тиклайдиганга ўхшайди.
“Рома” Винченцо Монтеллани таклиф қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқди, бироқ унинг мураббийлар штабининг юқори молиявий талаблар ва Туркия терма жамоаси билан тузилган шартномадаги компенсация суммаси туфайли келишувга эришишнинг имконияти бўлмади.
Қайд этиш жоиз, Раньери “Кальяри” клубида Элдор Шомуродов билан бирга ишлаган.