Шомуродовга Франциядан харидор чиқди – ОАВ

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Унга Франциянинг “Ренн” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Footmercato” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Шомуродовга “Ренн” клубидан қизиқиш бор. Клуб спорт директори Луика Дезире 29 ёшли ҳужумчи борасида римликларга сўров юборган.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум “Рома” сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Transfermarkt”даги нархи 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби Шомуродовга таклиф юборгани ва футболчи Истанбулда бўлиб тургани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Ренн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг