Шомуродов ўйнайдиган жамоага янги мураббий тайинланди
Спорт
−
14 Ноябрь
6168Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов тўп сурувчи Италиянинг “Рома” клубига Клаудио Раньери бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, 73 ёшли мутахассис мавсум охиригача жамоани бошқаради. Кейин эса у клубда катта раҳбарлик лавозимига ўтади ва барча спорт масалалари бўйича маслаҳатчи бўлади. Навбатдаги бош мураббий қидируви яқин ойларда давом этади ва бу қарорда Клаудионинг фикри ҳам инобатга олинади.
Италия пойтахти Рим шаҳрида туғилган Раньери футболчи сифатида 1973-74 йилги мавсумда римликлар либосини кийган ва кейинчалик икки марта жамоа бош мураббийи сифатида хизмат қилган (2009-2011 ва 2019 йилларда).
Раньери Европанинг турли клубларида ишлаган. Хусусан, у 2015-2016 йилги мавсум Англия Премьер лигасида “Лестер” билан чемпион бўлиб, тарихий натижа қайд этган.
У 2023-2024 йилги мавсумда Элдор Шомуродов ижара асосида тўп сурган Италиянинг “Кальяри” жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Клаудио Раньери “Рома” клуби бош мураббийига айланиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
LiveБарчаси