Шомуродов Туркияда мавсумнинг рамзий жамоасига кирди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов EA Sports талқинига кўра, Туркия Суперлигаси 2025-2026 йилги мавсум рамзий жамоасидан ўрин олди. Бу ҳақда Истанбул клуби матбуот хизмати хабар берди.

Элдор Шомуродов 2025 йилнинг ёзида “Башакшеҳир” сафига келиб қўшилди ва дастлабки мавсумидаёқ клубнинг асосий футболчисига айланди. У Туркия Суперлигаси жорий мавсумида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Шу кўрсатгич билан Элдор жамоасининг энг сермаҳсул футболчиси бўлиб турибди. 

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Туркия Суперлигаси тўпурарлар курашида ҳам етакчилар қаторида бормоқда. “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу 22 та гол билан пешқадамлик қилаётган бўлса. Элдор Шомуродов ундан 2 та гол кам урган ҳолда ушбу курашда иккинчи ўринда бормоқда.

Маълумот учун, мавсум якунланишига иккита тур қолганда “Башакшеҳир” 51 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 6-поғонада бормоқда. Истанбулликлар кейинги мавсумда еврокубокларга йўлланма берувчи ўринларга кўтарилиш имкониятини йўқотган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг