Шомуродов трансфери учун пойгага яна бир клуб қўшилди

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Италиянинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футболчи тўп сураётган айни пайтдаги клуб раҳбарияти маълум қилди.

Шомуродов ўтган мавсумда “Кальяри”да ижара асосида ўйнаганди. Бироқ сардинияликлар трансфер ҳуқуқи “Рома”га тегишли бўлган футболчини сотиб олмади. Энди футболчига қизиқиш билдираётган клублар пойгасига “Сампдория” ҳам қўшилди. Ҳозирча шартнома тафсилотлари маълум эмас.

Шомуродов Италия B cериясидаги “Сампдория” таркибига қўшилса, ўтмишда ажойиб футболчи бўлган Андреа Пирло қўл остида шуғулланиш имконига эга бўлади.

Маълумот учун, 29 ёшли Элдор Шомуродов ўтган мавсумни Сардиниянинг “Кальяри” жамоасида ўтказиб, А серияда 22 та ўйинда 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Элдор Шомуродов фаолиятини АҚШнинг Major League Soccer лигасида давом эттириши мумкинлиги хабар қилинганди. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, “Атланта Юнайтед” Шомуродов борасида “Рома”га таклиф билан чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Сампдория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made