Шомуродов салкам 4 ой деганда “Рома” сафида яна гол урди (видео)
Спорт
−
19 Декабрь
8357Кеча, 18 декабрь куни футбол бўйича Италия кубогининг 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтди ва Римнинг “Рома” клуби ўз уйида “Сампдория”ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аҳамиятлиси, баҳснинг 78-дақиқасида ўзбекистонлик ҳужумчин Элдор Шомуродов майдонга тушди. 29 ёшли футболчи майдонга тушганидан бир дақиқа ўтиб, боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Шундай қилиб, Шомуродов ўзининг “Рома”даги тўрт ойлик голсиз сериясига нуқта қўйди. Охирги марта ҳужумчи август ойида Италия чемпионати доирасида “Эмполи” дарвозасини ишғол қилганди.
Италия кубоги 1/8 финали доирасида ўтказилган яна бир ўйинда А Серия пешқадами “Аталанта” “Чезена”ни 6:1 ҳисобида таслим этди.
LiveБарчаси