Шомуродов “Ростов”да энг яхши ўйинчи бўлди
Спорт
−
18 Апрель 2019
4867Россиянинг “Ростов” клуби расмий сайти “Спартак”га қарши ўтказилган РПЛнинг 23-тур ўйинидан сўнг, баҳснинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди.
Сўровномада қатнашган минглаб мухлисларнинг кўпчилиги ўйинда ғалаба голини киритган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топишди.
Маълумот учун, марказий баҳсда “Ростов” Москва клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўша баҳсдаги ғалаба тўпи ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳисобига ёзилган.
LiveБарчаси